Текинга анор борми?
Сурхондарё вилояти Шеробод туманида яшовчи фуқаро Т.Абдуллаев томонидан Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси 1091 рақами орқали мурожаат келиб тушди. Унда истеъмолчи ўз томорқасида етиштирган анор ҳосилини С.Қиличевга 23.392.800 (йигирма уч миллион уч юз тўқсон икки синг саккиз юз) сўм эвазига сотади. Тадбиркор олдиндан 4 миллион сўм пул берган ва қолган пулни кейин беришини айтган. Аммо орадан анча вақт ўтса ҳамки пулдан дарак бўлмаганини айтиб ўтган. Истеъмолчи Т.Абдуллаев харидорга бир неча маротаба пулни сўраб мурожаат қилган бўлсада, турли баҳоналар орқали пулни бермаганини айтиб ўтган.
Ҳолат юзасидан олиб борилган ўрганишлар натижасида қолган 19392800 сўм пулдан 17000000 сўм қисми фуқарога олиб берилади. Шунингдек харидор харид ҳаққининг қолган қисмини ҳам тез орада қайтаришини айтди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг