Техникумларни тамомлаган битирувчиларни ОТМларга суҳбат асосида ўқишга қабул қилиш тартиби тасдиқланди
Техникумни муваффақиятли тугатганнлар техникумдаги бутун ўқиш даврида ўқув семестрлари якунига кўра ўзлаштириш баҳолари 5 ва 4 бироқ ўзлаштириш баҳоларининг камида 50 фоизи (тиббиёт ОТМ учун камида 85 фоизи) 5 бўлган битирувчиларгина суҳбат орқали ОТМнинг 2-босқичидан ўқишини давом эттириш учун низом ишлаб чиқилди.
Мазкур тартиб 2021-2022 ўқув йилидан, битирувчи техникумни тамомлаган йилдан бошлаб икки йил давомида амал қилади.
Юқорида айтиб ўтилган тоифага кирмайдиган ҳамда техникумни битирганига икки йилдан ошганлар ўқишга кириш истагини билдирганлар ОТМнинг бакалавриат йўналишларига ўқишга қабул қилиш ҳамма учун умумий белгиланган тартибда амалга оширилади.
Ушбу Низом:
олий ҳарбий таълим муассасаларига;
Тошкент давлат юридик университетига ҳамда Ўзбекистонда фаолият олиб бораётган хорижий ва нодавлат ОТМ ҳамда уларнинг филиалларига нисбатан татбиқ этилмайди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг