Техникум кутубхонаси ноёб адабиётлар билан бойиди
Тошкент давлат иқтисодиёт университети Молиявий таҳлил ва аудит кафедраси профессор-ўқитувчилари ташаббуси билан Тошкент шаҳри Янгиҳаёт туманида жойлашган Тошкент иқтисодиёт ва саноат техникумида ўқув-услубий, маънавий-маърифий ва ёшларни касбга йўналтириш бўйича ўқувчи-ёшлар билан давра суҳбати ўтказилди.
Мазкур тадбирда ТДИУдан Молиявий таҳлил ва аудит кафедраси профессори, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор Б. Хасанов, ТДИУ Академик лицей, техникум ва филиаллар билан ишлаш бўлими бошлиғи А.Ишназаров, Молиявий таҳлил ва аудит кафедраси мудири DSc., профессор Н.Хожимуротов, DSc., профессор Б. Менглиқулов, DSc., доцент А. Маҳмудов, иқтисодиёт фанлари номзоди, доцент М. Ходжаева, PhD. доцент М.Исмоилова, PhD Б.Тошбоев ва катта ўқитувчилардан С. Атамуродов, М. Сайфуллаев ҳамда С.Омоновлар иштирок этди.

Тошкент иқтисодиёт ва саноат техникуми директори К.Аннақулов, ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари И.Зияев, Иқтисодий фанлар кафедраси мудири Ё. Худайберганова ва техникум ўқитувчилари ҳамда талабалари ҳам тадбирда жам бўлишди.
Таъкидлаш жоизки, мазкур техникумда ўқув-услубий, илмий-тадқиқот, маънавий ва маърифий соҳаларда мавжуд бўлган муаммоларни ўрганиш ва амалий ёрдам бериш бўйича ТДИУ профессор-ўқитувчилари ва техникум ўқитувчилари томонидан “йўл харитаси” ишлаб чиқилди.
Техникумда “Бухгалтер”, “Тикувчилик ва дизайн”, “Автомобилсозлик”, “Молия”, “Архитектура ва қурилиш”, “Дастурий таъминотлар” ва бошқа бир қатор касблар бўйича мутахассислар тайёрланади.
Учрашувда ёшларни ҳар томонлама етук инсонлар қилиб тарбиялаш, уларга зарур шарт-шароитлар яратиб бериш бўйича қилинаётган ишлар билан бирга, таълим муассасалари олдида турган долзаб масалалар ҳам муҳокама этилди.

Тадбир якунида ТДИУ Молиявий таҳлил ва аудит кафедраси жамоаси номидан таниқли журналист ва севимли шоиримиз Ўткир Раҳматнинг сайланма асарлари, академик Б.Зариповнинг “Биринчи Ренессанс алломалари” ўқув қўлланмаси ва PhD Д.Абдиеванинг дизайнга оид монографиясидан жами 50 нусха туҳфа сифатида техникум кутубхонасига китоблар совға қилинди.
Шоҳсанам ЙЎЛДОШЕВА,
ЎзДЖТУ Медиа ва коммуникация факультети талабаси.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг