Техника хавфсизлиги қоидаларига риоя қилмасдан электр энергиясидан фойдаланаётган истеъмолчига тушунтириш берилди

18:18 24 Ноябрь 2023 Жамият
380 0

«Ўзэнергоинспекция» томонидан электр тармоқлари корхонаси ходимлари билан ҳамкорликда Тошкент вилоятида истеъмолчилар билан электр энергиясидан фойдаланиш қоидаларига риоя этилиши, ноқонуний уланишларни олдини олиш бўйича назорат тадбирлари ўтказилди.

Жумладан, ўрганиш жараёнида Ўрта Чирчиқ туманида жойлашган «М. Л.» МЧЖда техника хавфсизлиги қоидаларига риоя қилмасдан электр энергиясидан фойдаланаётганлиги маълум бўлди.

Мазкур ҳолат иш фаолияти давомида техника хафсизлиги, нафақат истеъмолчининг электр қурилмаларида, балким тармоқда ҳам ортиқча юкламалар ва авариявий ҳолатларни келтириб чиқариш хавфи мавжудлиги юзасидан батафсил тушунтириш берилди.

Аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича масъулларга тегишли кўрсатмалар берилди ва унинг бажарилиши назоратга олинди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер