Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги директорига ўринбосарлар тайинланди
Лазизбек Саидорипов
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги директорига икки ўринбосар тайинланди. Бу ҳақда агентлик ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, Вазирлар Маҳкамасининг қарорига мувофиқ, Лазизбек Фурқатжонович Саидорипов Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги директорининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланган.
Тайинловга қадар у Ўзбекистон Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги ҳузуридаги Ўзбекистон Миллий Метрология институти директори лавозимида фаолият юритган.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорига мувофиқ, Жўрабек Холмирзаевич Шакаров Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги директорининг ўринбосари лавозимига тайинланган.
Тайинловга қадар у Вазирлар Маҳкамасининг Энергетика, Геология ва Тоғ-кон саноати масалалари бўлимининг Техник жиҳатдан тартибга солиш масалалари бўйича бош мутахассиси лавозимида фаолият юритган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг