Тегишли қарор билан экология ва атроф-муҳит соҳасидаги қонунбузарликларга нисбатан жазо чоралари кучайтирилмоқда
АОКАда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги раҳбарияти ва мутасаддилари иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги фаолиятига оид Президент Фармони ва қарори ижроси юзасидан амалга оширилаётган ишлар юзасидан маълумот берилди.
Қайд этилишича:
— экология ва атроф-муҳитга зарар етказиш, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси объектларини нобуд қилиш ёки уларга шикаст етказиш билан боғлиқ жиноятларни оғир жиноятлар тоифасига киритиш;
— давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар ва буталар қимматбаҳо навларининг кесилишига қўйилган мораторий талабларини бузганлик учун маъмурий жарималар миқдорини 5 бараварга ошириш;
— Ўзбекистон Республикаси Қизил китобига киритилган ҳайвонларнинг ноқонуний овланиши оқибатида ҳайвонот дунёсига етказилган зарар учун ундириш суммаларини 10 бараварга ҳамда ўсимликларни ўсишдан тўхташ даражасигача шикастлантириш ёки йўқ қилиш билан уларга етказилган зарар учун ундириш суммаларини 5 бараварга ошириш;
— саноат, маиший ва бошқа чиқиндиларни тўплаш, ташиш, жойлаштириш, зарарсизлантириш, сақлаш, утилизация қилиш, қайта ишлаш ва реализация қилиш чоғида табиатни муҳофаза қилиш талабларини бузиш, шунингдек, қаттиқ маиший чиқиндиларни ва қурилиш чиқиндиларини белгиланмаган жойларга ташлаш ҳамда суюқ маиший чиқиндиларни тўкканлик учун маъмурий жарималар миқдорини 10 бараварга ошириш кўзда тутилган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг