ТДПУнинг янги биноси фойдаланишга топширилди

17:30 02 Сентябр 2023 Жамият
1539 0

Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетида фаолият олиб бораётган профессор – ўқитувчилар ва таҳсил олаётган талаба-ёшларга кенг имкониятлар, қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида университетнинг моддий-техника базасини модернизация қилиш, янги ўқув бинолари ва талабалар турар жойларини қуриш, мавжудларини реконструкция қилиш ҳамда жиҳозлаш, шунингдек, лабораторияларни замонавий ўқув-илмий ускуналар билан жиҳозлаш ишлари амалга оширилган.

2023-2024 ўқув йилида Тошкент шаҳар Яккасарой туманида жойлашган Ўзбек тили ва адабиёти ва Мусиқа таълими факультетлари учун 800 ўринга мўлжалланган ўқув биноси капитал реконструкция қилинди ва топширилди. Ўқув бино 4-қаватдан иборат бўлиб замонавий жиҳозланган ўқув аудиториялари, маърузалар зали, маънавият хонаси, компьютер хонаси, маънавий-маърифий тадбирлар зали, кутубхона, ошхона ва шу каби бир қатор қулайликлар билан тўлиқ таъминланган.

Ўқув бинонинг очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазири Умарова Ҳилола Ўктамовна,Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг биринчи ўринбосари Каримов Комилжон Ҳамидович, Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети ректори Қирғизбоев Абдуғаффор Каримжонович ҳамда профессор-ўқитувчилари, факультет деканлари, декан муовинлари, кафедра мудирлари, бўлим бошлиқлари ва ишчи ходимлари иштирок этишди.

Янги ўқув-бинолари очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазири Умарова Ҳилола Ўктамовна сўзга чиқиб барчани янги ўқув йили билан билан табриклаб янги бинода яратилган шарт-шароитларга тўхталиб ўтди.

Унда сўнг Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг биринчи ўринбосари Каримов Комилжон Ҳамидович ҳам сўз чиқиб талаба-ёшларга яратилган имкониятларга алоҳида урғу бериб ўтди.

Расмий очилиш маросимидан сўнг Ўзбекистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазири Умарова Ҳилола Ўктамовна ўқув-бинода яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишди ва бевосита жараёнларни кўздан кечирди.

 

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер