Татаристонлик шифокорлар иштирокида қизилўнгачга ўтиб қолган тиш протези олиб ташланди
Жорий йилнинг октябрь ойида Қозон шаҳрида ўтказилган Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги ҳудудлараро ҳамкорликнинг III форумида икки мамлакат соғлиқни сақлаш вазирликлари ўртасида эришилган келишувга мувофиқ Сирдарё вилоятига татаристонлик травматолог, ортопед ва торакал жарроҳлари келишди.
Россиялик мутахассислар иштирокида аҳоли учун тиббий кўриклар ташкил қилинди ҳамда маҳаллий шифокорлар билан ҳамкорликдаги бир нечта анъанавий очиқ, шунингдек, юқори технологик жарроҳлик амалиётлари муваффақиятли ўтказилди.

Жумладан, 2002 йилда туғилган, Сардоба туманида яшовчи беморнинг қизилўнгач юқори ўчлигига ўтиб қолган ва беш ой давомида сақланиб келаётган тиш протези, яъни ёт жисм очиқ жарроҳлик амалиёти жараёнида олиб ташланди.
Аҳмадали ШEРНАЗАРОВ, “Халқ сўзи”.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг