Татаристонда “Ўзбек киноси кунлари” ўтказилади
Жорий йил 13-15 март кунлари Татаристонда “Ўзбек киноси кунлари” тадбирлари бўлиб ўтади.
Кинематография агентлиги матбуот хизмати маълумотига кўра, тадбирлар давомида “Илҳақ”, “Абдулла Орипов”, “Ўзбек қизи” “Ким деяй сени?” ва ”Яша, хотин!” бадиий фильмлари намойиш этилади.
Ушбу тадбирлар Татаристон Маданият вазирлиги ва “Татаркино” давлат муассасаси билан ҳамкорликда ташкиллаштириляпти.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг