Ташқи ишлар вазирлигида Япония Элчиси билан учрашув бўлиб ўтди
2023 йил 27 апрель куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири ўринбосари Баҳромжон Аълоев Япониянинг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Такаши Хаторини қабул қилди.
Учрашувда сиёсий, парламентлараро, маданий-гуманитар соҳаларда қўшма дастурларни амалга ошириш ҳамда Ўзбекистон-Япония мулоқотининг истиқболлари кўриб чиқилди.
Иқтисодий дипломатияни ривожлантириш, жумладан, савдо ва инвестициявий ҳамкорлик ҳажмини ошириш имкониятларига алоҳида эътибор қаратилди.
Турли шаклдаги бўлажак мулоқотлар жадвали юзасидан фикр алмашилди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг