Ташқи ишлар вазирлигида Исроил Элчиси билан учрашув бўлиб ўтди
2023 йил 5 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири ўринбосари Баҳромжон Аълоев Исроил Давлатининг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Зехавит Бен Хиллел билан учрашди.
Мулоқот чоғида Ўзбекистон-Исроил муносабатларини янада ривожлантиришнинг ҳолати ва устувор йўналишлари, шунингдек, БМТ ва бошқа халқаро тузилмалар доирасидаги ўзаро ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.
Бўлажак қўшма тадбирлар жадвали, хусусан, Ўзбекистон ва Исроил ташқи ишлар вазирликлари ўртасидаги сиёсий маслаҳатлашувларнинг навбатдаги даврасини ўтказиш билан боғлиқ ташкилий жиҳатлар кўриб чиқилди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг