Ташқи ишлар вазирлигида ИҲТ делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди
2023-йил 28-апрель куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири ўринбосари Баҳромжон Аълоев мамлакатимизга умумхалқ Референдумини кузатиш мақсадида ташриф буюрган Ислом ҳамкорлик ташкилоти (ИҲТ)нинг Осиё мамлакатлари бўйича департаменти директори Аҳмад Сарир бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.
ИҲТ делегацияси бўлажак сиёсий тадбирнинг мамлакат тараққиёти учун аҳамиятини ижобий баҳолаб, ушбу тадбирга юқори даражада тайёргарлик кўрилганини алоҳида таъкидлади.
Қайд этилганидек, сўнгги йилларда изчил алоқа ва алмашинувлар туфайли Ўзбекистоннинг ИҲТ билан ўзаро ҳамкорлиги сифат жиҳатидан янги босқичга кўтарилди. Учрашувда мамлакатимиз билан мазкур тузилма ўртасидаги таълим, фан ва инновациялар, экология ҳамда бошқа устувор йўналишлардаги ҳамкорликни янада фаоллаштириш бўйича таклифлар муҳокама қилинди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг