Ташқи ишлар вазирлигида “Европа иттифоқи – Марказий Осиё” форматидаги тадбирларга тайёргарлик масалалари муҳокама қилинди

13:28 02 Июнь 2023 Сиёсат
513 0

Ташқи ишлар вазирлигида Европа мамлакатлари ва Европа иттифоқи институтлари билан ҳамкорлик бошқармаси бошлиғи Ойбек Шахавдинов ва Европа иттифоқи делегацияси раҳбари Шарлотта Адриан ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда Ўзбекистон ва Европа иттифоқи ўртасидаги ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва уни ривожлантириш истиқболлари, шунингдек, икки томонлама ва минтақалараро шаклда бўлажак тадбирлар муҳокама қилинди.

Хусусан, бўлажак “Марказий Осиё – Европа Иттифоқи” саммити кун тартиби билан боғлиқ масалалар юзасидан фикр алмашилди.

Учрашув якунида Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасидаги сиёсий, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳалардаги муносабатларни янада ривожлантиришга қаратилган қўшма тадбирларни ташкил этиш амалиётини давом эттиришга келишиб олинди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер