Ташқи ишлар вазири ўринбосари Баҳромжон Аълоев Саудия Арабистони Элчиси билан учрашди
2023 йил 29 август куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири ўринбосари Баҳромжон Аълоев Саудия Арабистони Подшоҳлигининг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Юсуф ал-Утайбий билан учрашди.
Суҳбат чоғида сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий ва гуманитар соҳаларда Ўзбекистон – Саудия Арабистони муносабатларини кенгайтиришнинг ҳолати ҳамда истиқболлари муҳокама қилинди.
Ўзбекистон билан Саудия Арабистони ўртасидаги БМТ, ИҲТ, Кўрфаз араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши ва бошқа халқаро тузилмалар доирасидаги мулоқотга алоҳида эътибор қаратилди.
Бўлажак турли даражадаги қўшма тадбирлар жадвали ва ташкилий жиҳатлари кўриб чиқилди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг