​Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов АҚШ Давлат котиби Майкл Помпео билан учрашди​

12:11 03 Февраль 2020 Сиёсат
1577 0

2020 йилнинг 3 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов мамлакатимизга расмий ташриф билан келган АҚШ Давлат котиби Майкл Помпео билан учрашди. Бу ҳақда ТИВ хабар берди.

Суҳбат чоғида икки томонлама муносабатларнинг ҳолати ва истиқболлари ҳамда минтақадаги вазият юзасидан фикр алмашилди.

Учрашувда Президент Шавкат Мирзиёевнинг 2018 йил май ойида АҚШга ташрифи ва Президент Доналд Трамп билан музокаралари якунига кўра қабул қилинган стратегик шерикликнинг янги даври бошланиши тўғрисида Қўшма баёнот қоидаларини изчил амалга ошириш, кўп қиррали ҳамкорликни чуқурлаштиришга томонлар содиқ эканлиги тасдиқланди.

Учрашув якунига кўра Ўзбекистон ва АҚШ ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари журналистлар қаршисида баёнот бердилар ва уларнинг саволларига жавоб қайтардилар.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер