Ташкилот ходимларига бефарқ бўлса...

13:48 02 Сентябр 2020 Жамият
818 0

Навоий шаҳар «Ҳосил» БЎШХ 1306-уйда яшовчи фуқаро С.Фазилов Навоий шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига ёзма мурожаат қилиб, ўз мурожаатида 2012 йил 14 ноябрь куни электр энергияси учун 496 кВт.га тўлов қилган бўлса-да аммо тўлов 0117333-рақамли ҳисоб рақамига кирим қилмаганлигидан норозилик билдириб ушбу масалада амалий ёрдам сўраб мурожаат қилган.

Мурожаат, жамият мутахассислари томонидан ўрганиб чиқилди.

Натижада олиб борилган ўрганишлар натижасида, ҳақиқатдан ҳам истеъмолчи 496 кВт. электр энергияси учун тўлаган тўлови 0117333-рақамли ҳисоб рақамига кирим қилинмаганлиги маълум бўлди.

"Шундан сўнг электр таъминоти корхонаси раҳбариятига фуқаронинг истеъмолчи сифатида ҳуқуқлари жамият мутахассислари томонидан тушунтирилди ва истеъмолчининг 496 кВт. электр энергияси учун тўлаган тўлови 0117333-рақамли ҳисоб рақамига кирим қилиб берилишида амалий ёрдам кўрсатилди" дейилади истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси матбуот хизмати хабарида.​

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер