"Tashkent Fashion Week — 2018": Ўзбек мода бренди дунё эътиборида
Фото: Динара Чиркова / “Халқ сўзи”.
Ёшлар ижодиёт саройида “Осиё рамзи” Республика дизайнерлар ассоциацияси ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимияти билан ҳамкорликда “Tashkent Fashion Week — 2018” модалар ҳафталиги ташкил этилди.
Тадбир доирасида матбуот конференцияси ва “Анъанавийлик ва замонавийлик” кўргазмаси бўлиб ўтди. Шунингдек, “Beyoung” — ёш дизайнерлар танлови ўтказилди.
Тадбирда Италия, Франция, Ҳиндистон, Хитой, Жанубий Корея ва бошқа мамлакатлардан таниқли мутахассислар, етакчи дизайнер ва экспертлар қатнашмоқда. Улар томонидан ҳафта мобайнида соҳанинг ёш вакиллари учун турли маҳорат дарслари ўтказилиши, шунингдек, ўзбек ва хорижий дизайнерларнинг муаллифлик чиқишлари, “Миллий либослар” фестивали ва бошқа кўплаб тадбирлар ўтказилиши режалаштирилган.
Мазкур ҳафталик ўзбек мода брендларига дунё эътиборини жалб этиб қолмай, ёш дизайнерларимизнинг ижодий салоҳиятини ривожлантиришга, янги иқтидор соҳибларини кашф этишга хизмат қилади.
Ҳафталик 26 ноябрга қадар давом этади.
Юлдуз ЎРМОНОВА.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг