«Ташаббусли бюджет»да 47 та лойиҳа қўшимча ғолиб деб топилди

18:12 01 Апрель 2026 Жамият
356 0

Иллюстратив фото

«Ташаббусли бюджет»нинг жорий йилги 1-мавсуми якунларига кўра, ғолиб бўла олмаган 47 та лойиҳа учун қўшимча маблағ ажратилди. Бу ҳақда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги хабар берди.

Қайд этилишича, халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашлари томонидан ғолиб бўлмаган навбатдаги лойиҳаларни молиялаштириш учун маҳаллий бюджетнинг қўшимча маблағлари ҳисобидан 18,2 млрд сўм ажратилиб, 47 та лойиҳа қўшимча равишда ғолиб деб топилган.

Амалдаги тартибга кўра, халқ депутатлари туман (шаҳар) кенгашларига маҳаллий бюджетнинг қўшимча маблағлари ҳисобидан қўшимча тарзда ғолиб лойиҳаларни эълон қилиш ваколати берилган.

Ғолиб лойиҳалар рўйхати билан мазкур ҳавола орқали танишиш мумкин.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер