“Ташаббусли бюджет” орқали маҳалла биноси қуриб битказилди
Фото: “Халқ сўзи”
Самарқанд вилоятининг Нуробод туманида маҳалла фуқаролар йиғинлари учун янги бинолар қуриш ва моддий техник баъзасини мустаҳкамлаш, шу орқали ходимлар учун етарлича шарт-шароит яратишга катта эътибор қаратиб келинмоқда.
Хусусан, ўтган 2022 йилда “Ташаббусли бюджет” электрон платформаси орқали ғолиб деб топилган тумандаги “Қиличли” маҳалласи биносини қуриш учун 450 миллион сўм маблағ ажратилган эди. Мазкур маблағ эвазига маҳалла фуқаролар йиғинининг биноси янгидан қурилиб, маҳалла фаоллари учун муносиб шароит яратиб берилди.
Янги маҳалла биносининг очилиш маросимида вилоят камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармаси ва туман ҳокимлиги масъуллари ҳамда маҳалла фаоллари иштирок этиб, бинода самарали ишлаш учун яратилган шароитларни кўздан кечиришди.
Тадбирда сўз олганлар йиғилганларни замонавий ва кўркам бино билан қутлаб, маҳалланинг бугунги ҳаётимиздаги муҳим ўрни ҳақида тўхталишди.
Абдулазиз Йўлдошев, “Халқ сўзи”.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг