Тарихдаги энг йирик кашфиёт: Мисрда ўнлаб янги саркофаглар топилди

00:33 23 Сентябр 2020 Дунё
757 0

Бир неча археологлар Мисрда тахминан 2500 йил олдин Қоҳира яқинида дафн этилган қарийб 30 саркофагни топишди.

Мисрнинг Туризм ва қадимий ёдгорликлар вазирлигининг “Facebook”даги саҳифасида маълум қилинишича, топилма Қадимги Миср пойтахти Мемфис аҳолиси учун асосий дафн ҳудуди бўлган Саккара некрополида қайд этилган. Ҳозирда ушбу жой ЮНЕСКОнинг Жаҳон мероси рўйхатига киритилган.

Таъкидланишича, 27 ёғоч саркофаглар қазишма ишлари жараёнида 11 метр чуқурликда аниқланган. 

Мутахассислар томонидан ушбу топилма тарихдаги энг йирик археологик кашфиёт деб аталмоқда.

Вазирликнинг таъкидлашича, дафн этилганидан буён очилмаган саркофаглар билан бирга безатилган артефактлар ҳам топилган.

Йирик кашфиётни амалга ошириб, шу билан тўхтаб қолмасликларини таъкидлаётган тадқиқотчилар эндиликда қадимий дафн ҳудудини ўрганишни давом эттириш ниятида.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер