Тарихда илк бор Урумчи шаҳрига биринчи рейс қўйилди

16:01 16 Октябр 2023 Жамият
477 0

Air Marakanda ва China Southern Airlines ўртасида тарихда биринчи марта Самарқанд — Урумчи (Хитой) тўғридан-тўғри рейслари йўлга қўйилди.

Air Marakanda компанияси Ахборот хизматининг маълумотларига кўра, компания China Southern Airlines авиакомпанияси билан ҳамкорликни бошлабди. Шу муносабат билан тарихда илк бора Урумчи шаҳрига биринчи рейс ишга туширилди. Авиакомпания Хитойдан Самарқандга парвозларни амалга оширадиган илк авиарейсга айланди.

Биринчи рейс йўловчилари учун мавзувий фотолар бурчаги, ширинликлар билан чой маросими, шунингдек, машҳур Самарқанд тут қоғозига Хитой тилида каллиграфия ёзувлари битилган кўргазмалар майдони ташкил этилди.

Энди Самарқанддан ҳар душанба соат 01:30 да учиб борса бўлади. Урумчи халқаро аэропортидан Самарқандга қайтиш рейси якшанба куни соат 23:20 га режалаштирилган. Парвозларнинг барчаси замонавий Boeing 737-800 самолётларида икки тоифали-жойлаштириш — бизнес- ва эконом-классларда амалга оширилади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер