Тарбиячи — болаларга иккинчи она

00:30 02 Октябр 2023 Жамият
718 0

2020 йили мактабгача таълим ташкилоти қуриш мақсадида ноль қийматда ер олиб, 100 ўринли нодавлат болалар боғчаси очдик. Боғчамизга тажрибали, билимли тарбиячиларни саралаб қабул қилдик.

Тарбиячининг иши оғир, масъулиятли, шу билан бирга, шарафли. Негаки, ҳар бир боланинг ўз олами бўлади. Тарбиячи ҳар бир ўғил-қизга характеридан, табиатидан, оилавий муҳитидан келиб чиқиб, муносабатда бўлмаса, нафсиламрини айтганда, меҳрини, юрак тафтини бермаса, уларнинг қалбига йўл топа олмайди. У болаларга онасидек меҳрибон бўлиши керак. Айни пайтда, билим, тарбия бериб, мактабга самарали тайёрлай олиши зарур.

Масканимизда ана шундай тамойил асосида иш ташкил этилган. 15 дан зиёд тарбиячиларимиз 150 нафар боладан бор меҳр-эътиборини аямаяпти. Тажрибали устозлар болажонларга инглиз ва рус тили, ментал арифметика, гимнастика, каратэ ва мусиқа тўгаракларида таълим-тарбия бериб келяпти. Бунинг учун муассасамизда барча шароит яратилган.

Президентимиз ташаббуси билан кейинги беш-олти йилда мактабгача таълим тизими бутунлай янгича асосда ривожлантирилмоқда. Соҳага кенг имтиёзлар берилди. Тизимда ишлаётганлар эъзоз-эҳтиром кўрмоқда. Хусусан, менинг ҳам меҳнатларим юксак баҳоланиб, Президентимиз томонидан ўтган йили ІІ даражали “Соғлом авлод учун” ордени билан тақдирландим. Бу жуда катта шараф, деб баралла айта оламан. Бу йўлда ўз билим ва тажрибамни аямайман.

Ҳусния РАҲМОНОВА,

Пайариқ туманидаги “Happy Dreams House” нодавлат мактабгача таълим ташкилоти раҳбари.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер