Тақдирлаш маросими қизғин давом этмоқда

20:55 05 Март 2019 Жамият
2022 0

Фото: Ҳакимжон Йўлдошев/“Халқ сўзи”.

“Халқ сўзи ONLINE”/Юлдуз Ўрмонова. Айни пайтда Алишер Навоий номидаги Давлат Академик катта театрида ўтказилаётган “Ўзбегим аёли” Миллий мукофотини тантанали топшириш маросими қизғин давом этмоқда. Айни пайтгача “Иродали аёл” ва “Қобилиятли аёл” номинациялари ғолибалари аниқланди. Биз уларнинг дил изҳорларига қулоқ тутдик.

— Бугун мен “Иродали аёл” номинацияси ғолиби деб топилдим, — дейди альпинист Ирода Рапиқова. — Альпинистларда шундай бир гап бор: “Биз тоғу тошларни эмас, ўзимизни забт этамиз”. Шу сабабдан спорт бугун менинг бутун ҳаётимга айланган. Мамлакатимизда аёллар спортига қаратилган эътибордан жуда ҳам хурсандман.

Ғолиблар орасида ўқитувчи, тикувчи, фермер аёллар, қолаверса, қутқарувчи, ҳарбий, темир йўл ходими касбининг бошини тутган хотин-қизларнинг ҳам борлиги бизни хурсанд қилади. Бу ўзбек аёли ҳар бир соҳада илғор эканлигини кўрсатади.

— Болалигимда актриса ёки таржимон бўламан, деб орзу қилар эдим, — дейди “Қобилиятли аёл” номинацияси ғолиби, “Ўзбекистон ҳаво йўллари” акциядорлик жамияти борт кузатувчиси Раъно Бобобекова. — Стюардессаликда эса ҳар икки орзуйим ҳам мужассамлашган, десам адашмайман. Бортдаги йўловчилар билан олти тилда суҳбатлашиш, тиллашиш ҳар бир борт кузатувчисидан катта маҳорат ҳам талаб этади. Кўплаб қобилиятли аёллар орасида алоҳида қобилиятли аёл деб эътироф этилганим менга улкан қувонч билан бирга, масъулият ҳам юклайди, янада шижоат билан ишлашга ундайди.

Миллий мукофот совриндорларини тақдирлаш давом этмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер