Тақдимот: янги метро вагонлари қандай қулайликларга эга?

13:04 26 Октябр 2021 Жамият
1151 0

Тошкент Марказий темир йўл вокзалида Тошкент метрополитени учун келтирилган 20 та замонавий метро вагонларининг тақдимоти бўлиб ўтди. 

Россиянинг «Метровагонмаш» АЖда ишлаб чиқарилаётган 81-765/766/767 русумли метропоездлар айни пайтда Ўзбекистон, Москва, Қозон ва Боку метрополитенларида эксплуатация қилинмоқда.

Хусусан, пойтахтимиз метрополитени учун янги ишлаб чиқарилган ана шу турдаги вагонлар эса ўзгача усулда бўялган. Вагонларнинг ён тарафи ва эшиклари оқ рангда. Бутун ҳаракат таркиби бўйлаб горизонталь равишда Ўзбекистон миллий байроғининг ранглари мужассам этган чизиқ тортилган. 

Бундан ташқари, поезднинг том қисми ҳаворанг тусда, олд қисми эса қора рангда. Шунингдек, олд қисмида йўналишни кўрсатувчи электрон сатри жойлашган бўлиб, унда «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ рамзи акс этган.

Бу ҳали ҳаммаси эмас. «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ ахборот-таҳлилий медиа маркази маълумотига кўра, 81-765/766/767 русумли метро вагонлари янги техник ечимларга эга бўлиб, электр энергиясини 35 фоизгача тежайди, учинчи авлод двигателининг қўлланилиши эксплуатацион харажатларни 40 фоизгача қисқартиради. 

Янги вагонлар яна бир қатор техник имкониятлар ва афзалликларга эга.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер