Танзила НАРБАЕВА: "Пандемия кўплаб йўқотишларга сабаб бўлгани билан бирга, қатор муҳим соҳалардаги ижтимоий муносабатларга янгича назар ташлаш имконини ҳам берди"​

10:44 11 Май 2020 Сиёсат
948 0

— Коронавирусдан соғайганлар сони кун сайин ошиб бораётгани, шунингдек, табиий офатдан зарар кўрган ҳудудларимизда кенг кўламли бунёдкорлик ишлари изчил олиб борилаётгани барчамизни қувонтирмоқда. 

Кўриб турганингиздек, мамлакатимизда карантин қоидалари босқичма-босқич юмшатилмоқда. Ҳудудларимиз шартли равишда “қизил”, “сариқ”, “яшил” тоифаларга ажратилиб, қатор ишлаб чиқариш тармоқлари ва сервис хизматлари фаолияти тикланмоқда. Бунда санитария талабларига қатъий риоя қилинишига устувор аҳамият қаратилмоқда. Мазкур чоралар, аввало, халқимиз манфаатларини кўзлаб амалга оширилмоқда ва ишонамизки, одамларимиз буни яхши англаб, тушуниб, бундан буён ҳам батартиб ва ҳамжиҳатлик билан ҳаракат  қиладилар. 
... Пандемия кўплаб йўқотишларга сабаб бўлгани билан бирга, қатор муҳим соҳалардаги ижтимоий муносабатларга янгича назар ташлаш имконини ҳам берди.

Жумладан, соғлиқни сақлаш соҳаси, аҳолининг тиббий маданияти, санитарияга оид билим ва кўникмаларини оширишга алоҳида аҳамият қаратиш зарур. Айниқса, озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлигига оид қонун ҳужжатларини бугунги кун талабларидан келиб чиқиб такомиллаштириш керак. Шунингдек, таълим тизими, меҳнат муносабатларига оид қонунчиликни танқидий-таҳлилий кўриб чиқишни даврнинг ўзи тақозо этмоқда. 

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер