Танзила Нарбаева Озарбайжон Республикаси Миллий Мажлиси Раиси Сахиба Гафарова билан учрашди

15:30 27 Октябр 2022 Сиёсат
864 0

Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Нарбаева Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтаётган МДҲ Парламентлараро Aссамблеяси кузги сессиясида иштирок этиш учун юртимизга ташриф буюрган Озарбайжон Республикаси Миллий Мажлиси Раиси Сахиба Гафарова билан учрашди.

Учрашув давомида жорий йилда Озарбайжон Президенти Илҳом Алиевнинг Ўзбекистонга ташрифи чоғида эришилган юқори даражадаги келишувлар, хусусан Ўзбекистон Республикаси билан Озарбайжон Республикаси ўртасидаги стратегик шерикликни чуқурлаштириш ва ҳар томонлама ҳамкорликни кенгайтириш тўғрисидаги декларацияни имзоланиши мамлакатларимиз ўртасидаги ҳамкорлик алоқаларини янги босқичга олиб чиққани алоҳида таъкидлаб ўтилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер