Танзила Нарбаева 29 июнь – 2 июль кунлари расмий ташриф билан Озарбайжон Республикасида бўлади
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Т.Нарбаева бошчилигидаги парламент делегацияси расмий ташриф билан жорий йилнинг 29 июнь – 2 июль кунлари Озарбайжон Республикасида бўлади.
Ташриф доирасида парламент делегацияси икки томонлама учрашувлар ўтказади, шунингдек, икки мамлакат хотин-қизларининг иқтисодий имкониятлари ва салоҳиятини кенгайтиришга қаратилган Ўзбекистон ва Озарбайжон тадбиркор аёлларининг биринчи бизнес-форуми ташкил этилади.
Бундан ташқари, Ўзбекистон делегациясининг Қўшилмаслик ҳаракати парламент тармоғи мажлисида иштирок этиши ҳам режалаштирилган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг