Танзанияда камида 20 киши кўчкилар қурбони бўлди

15:04 28 Март 2026 Дунё
537 0

Танзания жанубида кучли ёғингарчилик оқибатида юзага келган ер кўчкилари туфайли камида 20 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда ТАСС хабар бермоқда.

Мавжуд маълумотларга кўра, кўчкилар уйларнинг вайрон бўлишига ва инфратузилма объектларига зарар етишига ҳам сабаб бўлган.

Рунгве тумани расмийлари ҳалок бўлганлар орасида ёш бола ҳам борлигини тасдиқлади ва қурбонлар сони яна ортиши мумкинлигидан огоҳлантирди.

Хавф юқори бўлган ҳудудларда яшовчи фуқароларга хавфсиз жойларга кўчиб ўтиш тавсия қилинди, чунки синоптиклар яқин кунларда ёғингарчилик давом этишини прогноз қилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер