Танзания ва Ўзбекистон ўртасида туризм соҳасида учрашув бўлиб ўтди
19 октябрь куни Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтаётган Бутунжаҳон туризм ташкилоти Бош ассамблеясининг сессиясида иштирок этаётган Танзания табиат ресурслари ва туризм вазири Анжелла Жасмин билан Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмита раиси Умид Шадиев ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
Меҳмон Ўзбекистонда таълим соҳасига, инсон капиталини яратишга ҳукумат даражасида катта эътибор қаратилаётганлиги Ўзбекистоннинг келажаги мустаҳкамлигини далолати деб қайд этди. У “ипак йўли” халқаро туризм ва маданий мерос университетида мавжуд таълим грантлари, яратилган имкониятларга қизиқиши катталигини таъкидлади.
А. Жасмин билан учрашув якунига кўра, Университетга таништирув саёҳатини ташкил қилиш, таълим соҳасида ҳамкорлик бўйича лойиҳаларни амалга ошириш бўйича келишувларга эришилди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг