Танқид кучи бир километр радиусгача етади
Иллюстратив фото
“Халқ сўзи Online”. Аҳмадали Шерназаров/Сирдарё. “Ҳозир помидор ўстиришда нималарга эътибор бериш керак?” деган мавзуда мутахассис маслаҳатини эшиттирамиз”.
Мана иккинчи ойдирки, ҳар куни Мирзаобод туманидаги “Тинчлик” маҳалласи радиоузелидан томорқа эгалари учун ана шундай турли мавзудаги эшиттиришлар эфирга узатилаётир.Томорқасини яшнатиб қўйганлар намуна сифатида мақталиб, аксинча, экинини қаровсиз қолдирган, ердан фойдаланишда орқада қолаётган ҳамқишлоқлар бир километрдан зиёд доирага етиб борадиган овоз орқали танқид қилинмоқда.

- Радиоузел кўп ишларимизни енгиллаштирди, - дейди мазкур маҳалла фуқаролар йиғини раиси Ўрол Нишонов.- Айниқса, томорқа эгаларининг муаммоларини ечишда унинг нафи катта бўлаётир.Қайси экинни қандай парвариш қилиш, зараркунандаларга қарши кураш дейсизми, деҳқончилик ва боғдорчиликнинг барча масалалари бўйича малакали мутахассислар иштирокида эшиттиришлар ташкил қиляпмиз. Қолаверса, мазкур қулайлик орқали маънавий-маърифий суҳбатлар ҳам бериб боряпмиз.
Маълумот учун айтиш лозимки,Сирдарё вилояти ҳокимлиги ташаббуси билан тумандаги яна иккита маҳалла ана шундай радиоузел билан таъминланди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг