Таниқли математик, қатор дарсликлар муаллифи Шуҳрат Исмоилов вафот этди
Фото: Архив сурат
Ўзбекистондаги кўплаб математикларнинг устози, Миллий ўқув дастури асосида яратилган 1-, 2-, 3-, 6-синф математика фани дарсликлари муаллифи Шуҳрат Исмоилов вафот этди.
Халқаро тоифадаги эксперт бўлган Шуҳрат Исмоилов математика олимпиадаларида Ўзбекистон ўқувчилари терма жамоаси раҳбари сифатида мамлакатимизга кўплаб медаллар олиб келган.
«Халқ сўзи» ва «Народное слово» газеталари таҳририяти марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдиради.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг