Тандир остидан героин чиқди

11:16 20 Сентябр 2019 Жамият
1686 0

Муқаддам гиёҳвандлик моддалари билан боғлиқ жиноят содир этганлиги учун ҳозирги кунда Бухоро вилоятидаги жазони ижро этиш колониясида жазони ўтаётган, Фарғона вилоят Бувайда туманида рўйхатда турувчи, 1975 йилда туғилган М.М билан суриштирув ишлари олиб борилди. Бу ҳақда Бухоро вилоят ИИБ хабар берди.

Натижада М.М. ўзи муқаддам яшаган, Бувайда тумани Анҳор кўчасидаги уйлардан бирининг орқа томонида жойлашган айвонда ўрнатилган, ушбу кўп қаватли уй аҳолисининг умумий фойдаланишида бўлган тандир остига экспертиза хулосасига кўра соф вазни 79,5 гр.га тенг бўлган героин гиёҳвандлик моддасини келгусида ўтказиш мақсадини кўзлаб, сақлаб келаётганлиги аниқланди. Бу ҳолат холислар иштирокида тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинган. 

Мазкур ҳолат юзасидан М.М.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 25,273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер