Таъмирлаш ишлари сабаб Шайхонтоҳур ва Учтепа туманларининг баъзи жойларида табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилади

13:10 24 Декабрь 2022 Жамият
445 0

Шайхонтоҳур тумани Ибн-Сино мавзеси Бел тепа кўчасидаги «Билял Бизнес» МЧЖ қўшма корхонаси олдидан ўтган, 720 ммли òрта босимли ер ости газ қувурида юзага келган авария ҳолатини бартараф этиш мақсадида жорий йилнинг 24 декабрь куни соат 10:00 дан 18:00 га қадар қуйидаги табиий газ истеъмолчиларига табиий газни етказиб бериш вақтинчалик тўхтатилади.

Шайхонтоҳур туман табиий газ истеъмолчилари:

- тумандаги кўп қаватли 10 000 та аҳоли хонадонлари;

- тумандаги ерлик хонадонлар 1700 та.

Учтепа туманидаги аҳоли хонадонлар:

- ерлик хонадонлар 750 та.

Улгуржи истеъмолчилари:

- Иссиқлик маркази №-3

Шайхонтоҳур туманидаги 25 та ишлаб чиқариш ва маиший корхоналар;

Учтепа туманидаги 10 та маиший корхоналар.

Таъмирлаш ишлари якунига етгач табиий газ таъминоти қайта тикланади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер