“Талваса” фильмининг премьераси бўлиб ўтди
“Киночилар уйи”да узоқ кутилган “Талваса” фильмининг премьераси бўлиб ўтади. Фильм Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 31 йиллигига яна бир туҳфа бўлди. Фильм Кинематография агентлиги буюртмасига биноан “Ёшлик” киностудияси ДУК томонидан суратга олинган.
Фильм жиноят каби долзарб мавзуга тўхталиб, у Музаффар исмли бош қаҳрамон ҳаёти орқали очиб берилган.
Сценарий муаллифи ва постановкачи режиссёр Мурод Иноғомов, постановкачи оператор Элмурод Йўлдошев, иккинчи режиссёр Умид Тўхтаев, костюмер Мастура Мирвоҳидова, гримёр Шаҳзода Каримова, рассом Алишер Ибрагимов.
Фильмда Дониёр Ҳафизов, Саида Раметова, Теша Мўминов, Беҳзод Муҳаммадкаримов, Мирза Азизов, Анвар Азимов, Райҳон Асадова каби маҳоратли актёрлар рол ижро этган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг