«Таълим ва касб – куз 2024» XXVI халқаро кўргазмаси Самарқандда

11:36 15 Октябр 2024 Жамият
245 0

Абдулазиз ЙЎЛДОШЕВ/«Халқ сўзи». Ёшлар ишлари агентлиги, «MY FAIR» масъулияти чекланган жамияти ҳамда бир қатор ташкилотлар ҳамкорлигида «Таълим ва касб – куз 2024» XXVI халқаро кўргазмаси Самарқандда юқори савияда бўлиб ўтди.

Самарқанд шаҳридаги «Ипак йўли» туризм ва маданий мерос халқаро университетида ўтказилган мазкур халқаро кўргазмада 15 дан ортиқ хориж университет талабалари ва абитуриентлар учун кўргазмалар ташкил этилди.

– Муассасамиз Марказий Осиёда ягона таълим даргоҳи бўлгани учун кўргазмалар ёшлар эътиборини тортмоқда, – дейди Қозоғистон Фуқаро авиацияси академиясининг ишга қабул қилиш ва бандлик маркази раҳбари Бўтакўз Абилқосимова. – Академияда яратилган шароит, ўқиш имкониятлари самарқандлик ёшларга маъқул келди. Айни пайтда ўқув юртимизда 3 мингга яқин талаба таҳсил олмоқда. Уларнинг 10 фоиздан ортиғини хорижлик талабалар ташкил этади. Бугунги кунда академиямизда фуқаро авиациясини ташкил этишда ўндан ортиқ бакалавриат мутахассислиги, уч мутахассислик бўйича магистратура ҳамда муҳандислик иши бўйича докторантурада ўқиш имконияти мавжуд. Бизда таҳсил олган мутахассисларга халқаро талабларга жавоб берадиган сертификатлар берилади.

Кўргазмада умумтаълим мактаблари ўқувчилари ўз қизиқишларига мос олий таълим даргоҳлари ўқув дастурлари билан танишди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер