Таълим ташкилотларини аттестация ва давлат аккредитациясидан ўтказиш жараёнига старт берилди
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг биринчи ўринбосари К.Каримов бошчилигида вазирликнинг Таълим муассасалари фаолиятини таҳлил қилиш бошқармаси томонидан давлат аккредитациясидан ўтказилиши белгиланган таълим ташкилотларининг ички баҳолашни ўтказишга масъул ва жараёнга жалб этилган экспертлар билан онлайн семинар-тренинг ташкил этилди.
Унда таълим ташкилотларини аттестация ва давлат аккредитациясидан ўтказиш жараёни тасдиқланган режа-грфик асосида 1 мартдан бошланиши таъкидланди. Таълим ташкилотлари фаолиятини ички ва ташқи баҳолаш жараёнини амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ сифатли ташкил этиш ҳамда ўтказишда таълим ташкилотлари масъул ходимлари ва экспертларга тегишли кўрсатмалар берилди.
Тадбирда қайд этилганидек, халқаро тажрибада таълим ташкилотларининг фаолият самарадорлигига, яъни таълим сифатига баҳо беришнинг ягона ва таъсирчан механизми бу аттестация ва давлат аккредитацияси орқали амалга ошириш ҳисобланади. Шу боис, ташқи баҳолаш жараёнларига жалб этилган вазирлик ходимлари ва экспертлар жойларда жараёнларни ошкоралик, холислик, шаффофлик принциплари асосида ташкил этишлари бўйича тушунтириш берилди.
Маълумот ўрнида, 2023 йилда аттестациядан ўтказиладиган таълим ташкилотлари графиги тасдиқланган. Шунга асосан март ойидан ташқи баҳолашлар бошланди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг