Таълим соҳасида хизматлар ҳажми 8,1 триллион сўмга етди
Иллюстратив фото
2025 йилнинг январь март ойларида Ўзбекистонда таълим соҳасида кўрсатилган хизматлар ҳажми 8,1 триллион сўмни ташкил этди. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси маълум қилди.
Бу кўрсаткич бозор хизматлари умумий ҳажмининг 3,8 фоизига тенг. Шунингдек, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан таълим хизматлари 7,6 фоизга ошгани қайд этилди.
Умумий таълим хизматлари ичида эса энг катта улуш 45,8 фоиз билан олий таълим муассасалари ҳиссасига тўғри келган.
Таъкидлаш жоиз, соҳадаги хизматлар ҳажми 2023 йилда 1 125,5 миллиард сўмни, 2024 йилда эса 1 842,3 миллиард сўмни ташкил этганди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг