Таълим даргоҳлари ва ташкилот-муассасаларда навоийхонлик кечалари бўлиб ўтмоқда

16:18 09 Февраль 2023 Жамият
609 0

Фото: Халқ сўзи

Буюк мутафаккир шоир Алишер Навоий таваллудининг 582 йиллиги Самарқанд вилоятида ҳам кенг нишонланмоқда.

Бугун Самарқанд шаҳридаги Алишер Навоий номи билан аталувчи марказий истироҳат боғи эрта тонгдан давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, ёзувчилар, шоирлар, профессор-ўқитувчилар, талаба ва ўқувчи-ёшлар билан гавжум бўлди.

Алишер Навоий ҳайкали пойида ўтказилган тадбирда улуғ бобокалонимизнинг ҳаёти, бой маданий мероси ва бугунги кундаги қадр-қиммати хусусида сўз юритилиб. ҳазрат Навоий асарлари дунё халқларининг бебаҳо маънавий меросига айлангани қайд этилди. Турли тилларда шоирнинг ғазал ва рубоийларидан намуналар ўқилди.

Самарқанд вилоят мусиқали драма театри санъаткорлари томонидан Навоий сиймоси акс эттирилган саҳна кўринишлари намойиш этилди.

Тадбир иштирокчилари Алишер Навоий сиймосига эҳтиром сифатида унинг маҳобатли ҳайкали пойига гулчамбарлар қўйди.

Санага бағишланган тадбирлар Самарқанд шаҳридаги ихтисослаштирилган санъат мактабининг концерт залида куй-қўшиқлар ва мушоира кечаси билан давом этди.

Бугун таълим даргоҳларидан тортиб қатор ташкилот ва муассасаларда ҳам навоийхонлик кечалари бўлиб ўтмоқда.

Абдулазиз Йўлдошев, «Халқ сўзи».

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер