Талабаларни тураржой билан таъминлаш — муҳим вазифа

19:03 14 Август 2025 Жамият
298 0

Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институтида талабаларни тураржой ва ижара уйлари билан таъминлаш мақсадида маълумотлар маркази фаолияти йўлга қўйилди.

Ушбу марказда институтнинг талабаларни тураржой билан таъминлаш ишларини мувофиқлаштириш бўлими мутахассислари, тьюторлар ва волонтёрлар томонидан талабаларга амалий ёрдам кўрсатилмоқда.

Институтда янги ўқув йили арафасида Нукус шаҳрида талаба қизлар учун 1076 ўринли, йигитлар учун 93 ўринли, Элликқалъа туманида 225 ўринли талабалар тураржойлари тайёр ҳолатга келтирилди.

Шунингдек, давлат-хусусий шериклик асосида уч жойда – 100, 400 ва 362 ўринли талабалар тураржойи янги ўқув йилида талабаларни қабул қилмоқда. Шу билан бирга, институт атрофидаги маҳаллаларда 600 га яқин ижара уйларининг шароитлари ўрганилиб, янги ўқув йилига тайёрлаб қўйилди.

Маълумот ўрнида таъкидлаш жоиз, Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 14 августдаги “Олий таълим муассасалари талабаларини тураржой билан таъминлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори асосида тасдиқланган регламентга мувофиқ, талабаларнинг ётоқхоналарга жойлашиш бўйича аризалари жорий йилнинг 1 август кунидан бошлаб, Ягона интерактив давлат хизматлари портали – my.gov.uz орқали қабул қилинмоқда. Регламент асосида дастлаб имтиёз ва устунликка эга номзодлар талабалар тураржойларига қабул қилинади.

Ғайрат ОТАЖОНОВ,

«Халқ сўзи».

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер