Талабаларга турар жой ижараси учун пул берилади

14:10 03 Январь 2024 Жамият
550 0

Қонунчиликка кўра, ётоқхона билан қамраб олинмаган ва ўзига ёки ота-онаси (қонуний вакиллари)га тегишли бўлмаган уйда ижара ҳуқуқи асосида яшайдиган давлат ОТМлари талабаларининг ойлик ижара тўлови бир қисмини қоплаб бериш белгиланган.

Бунда талабгорларга (ижара тўловининг бир қисмини қоплаб бериш тўғрисида комиссия томонидан ижобий хулоса олган талаба) ойлик ижара тўловининг бир қисми ижара шартномасининг суммасидан қатъий назар, қуйидаги миқдорда тўланади.

Тошкент шаҳрида — БҲМнинг бир баравари (330 минг сўм);

қолган ҳудудларда — БҲМнинг ярим баравари (165 минг сўм).

Битта турар жойда икки ва ундан ортиқ талаба ижара ҳуқуқи асосида яшаган ҳолатларда, уларнинг барчаси ижара шартномасида қайд этилган бўлишлари шарт.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер