«Тахтақорача» довони вақтинча ёпилади
Фото: ЙҲХХ
Самарқанд ва Қашқадарё вилоятларини боғловчи «Тахтақорача» довони вақтинча ёпилади. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, бугун, 5 декабрь куни соат 09:00 дан довонда фавқулодда вазиятларни олдини олиш мақсадида амалий ўқув машғулоти ўтказилади.
Машқ давомида йирик тошларни хавфсиз тушириш ишлари амалга оширилиб, довонда транспортлар ҳаракати вақтинча чекланади.
Барча ҳайдовчилардан ташкил этилган чора-тадбирларни тўғри тушуниш, тартибга солувчиларнинг ишораларига риоя қилиш сўралди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг