Тажрибали матбуот котиби қандай малака ва кўникмага эга бўлиши лозим?

11:14 29 Ноябрь 2023 Жамият
234 0

Кеча Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида давлат органлари ва ташкилотлар ахборот хизматлари раҳбарлари учун навбатдаги ўқув семинари бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Президенти маслаҳатчиси Сума Чакрабатининг Алоқалар бўйича маслаҳатчиси, моҳир эксперт Жонатан Чарльз семинарда “Журналистикадан узоқлашиб, ҳақиқий матбуот котиби сифатида ишлаш: бу жараёнда режалаштиришнинг аҳамияти” юзасидан кўргазмали воситалар билан тақдимот ўтказди.

Хусусан, матбуот котиби оммавий ахборот воситалари вакилларидан фарқли ўлароқ, асосий маълумотни ажрата олиши, шунингдек, муаммо билан бирга масалага ечим ҳам кўрсата олиш қобилиятига эга бўлиши лозимлиги таъкидланди.

Ўқув семинари ўз моҳиятига кўра матбуот котиблари фаолиятини янада яхшилашда аҳамиятли ва савол-жавоблар тарзида ўта қизиқарли бўлиб ўтди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер