Таиландда сўнгги 30 йилдаги энг кучли тошқин содир бўлди
Таиланднинг бир қанча провинцияларида сўнгги 30 йилдаги энг кучли сув тошқини содир бўлди. Тошқин Паттани ва унинг Хат-Яй шаҳрига катта зарар етказди.
Бунга мамлакат жанубида Таиланд кўрфази қирғоқлари бўйлаб тўхтамайдиган кучли ёмғир сабаб бўлди. Маҳаллий аҳоли хавфсиз ҳудудларга бориш учун уйларини тарк этмоқда.
Мамлакат ҳукумати Таиланднинг асосий курорти Пхукетда ҳам эвакуация зарур бўлиши мумкинлигидан огоҳлантирди. У ерда кучли ёмғир ёғиши, натижада сел ва кўчкилар 4 декабргача давом этиши мумкин.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг