Таиландда ўтказилиши режалаштирилган мусобақа кейинроққа қолдирилди

12:37 17 Ноябрь 2023 Спорт
236 0

2021 йил Таиланднинг Бангкок ва Чонбури шаҳарлари мезбонлик қилиши керак бўлган Жанг санъати ва ёпиқ иншоотлардаги Осиё ўйинлари коронавирус пандемияси ва унинг янги тўлқинлари сабаб 2024 йилнинг февраль-март ойларига кўчирилган эди.

Бироқ айни пайтда деярли барча давлатлар бор эътиборини Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларига қаратаётгани боис Таиландда ўтказилиши режалаштирилган мусобақа кейинроққа қолдирилди.

Осиё Олимпия кенгашининг маълум қилишича, бу галги Жанг санъати ва ёпиқ иншоотлардаги Осиё ўйинлари Париж-2024 Олимпиадасидан сўнг ўтказилади. Аниқ саналар эса кейинроқ расман маълум қилинади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер