Таиландда бир вақтнинг ўзида коронавируснинг икки штаммини юқтириш ҳолатлари қайд этилди

20:45 12 Июль 2021 Дунё
1228 0

Иллюстратив фото

Таиландда шифокорлар айрим беморларда бир вақтнинг ўзида коронавируснинг икки штаммини юқтириш ҳолатларини аниқладилар.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги вакили Суҳакит Сирилакнинг айтишича, ушбу ҳолат пойтахт Бангкокда қайд этилган ва беморларда «дельта» ва «альфа» штаммлари аниқланган.

Унинг аниқлик киритишича, жами бундай беморларнинг сони етти нафарни ташкил этмоқда ва ҳозир улар изоляцияга олинган.

«Ҳаддан ташқари зич шароитлар бундай гибрид ҳолатларни оммавий юқтириш мумкин», дейди Сирилак.

Унинг сўзларига кўра, ушбу беморларда ҳали ҳеч қандай аломат йўқ.

Сирилак яқин келажакда «COVID-19»нинг «дельта» тури Таиландда кенг тарқалган «альфа» штаммини аста-секин алмаштириши мумкин.

Яқинда Бельгияда коронавируснинг иккита штаммини юқтириш ташхис қўйилган 90 ёшли аёл вафот этган эди. Мутахассисларнинг таъкидлашича, у турли одамлардан ушбу штаммларни юқтирган бўлиши мумкин. Чунки ўша пайтда «COVID-19» ушбу икки мутацияси мамлакатда қайд этилган эди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер