Таиланд қироллик оиласи либослари кўргазмаси ўтказилди
Жорий йил 18 октябрь куни Ўзбекистон амалий санъат ва ҳунармандчилик тарихи давлат музейида Таиланд қироллиги Ипакчилик департаменти расмий вакили Танялук Промма ҳамкорлигида «Таиланд қироллик либоси» номли кўргазманинг очилиш маросими бўлиб ўтди.
Кўргазмани Ўзбекистон Бадиий академияси раиси Акмал Вахобжонович Нуриддинов ва Таиланд ипаги элчиси Танялук Промма очиб берди.
«Таиланд қироллик либоси» номли кўргазмада Таиланд қироллигининг тўққиз хил аёллар либослари намойиш этилди. Шу билан бирга, кўргазмада Қироллик либосига бағишлаб чоп этилган китоблар намойиши ҳам бўлиб ўтди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг