Тадқиқот: қалампир умрни узайтирадими?
Хитойлик олимлар 7 йил давомида 30 ёшдан 79 ёшгача бўлган ярим миллион хитойлик ҳолатини кузатиб боришди.
Кўнгиллилар икки гуруҳга бўлинди. Бири - ҳафтасига 3 марта аччиқ таом истеъмол қилган. Иккинчиси - аччиқ таом умуман истеъмол қилмаган. Натижада биринчи гуруҳда ўлим ҳолати иккинчи гуруҳга қараганда 14 % камроқ бўлган.
Қалампир таркибида махсус модда - капсаицин мавжуд. Капсаицин эндорфин - қувонч гормонлари ишлаб чиқаришни кучайтиради.
Бундан ташқари, капсаицин саратон ҳужайраларини ўлдиради. У митохондрияларни йўқ қилади, яъни саратон ҳужайраларини энергиядан маҳрум қилади.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг