Тадбиркорнинг 220 млн сўмлик мулкини ўзлаштирган собиқ ҳисобчи аниқланди

12:06 01 Декабрь 2023 Жамият
248 0

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Яккасарой туман бўлими томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда “L.P.” МЧЖ собиқ ҳисобчиси Ф.М. МЧЖ номидан шартнома тузишга берилган ваколатдан фойдаланиб, “H-P.” МЧЖдан харид қилинган 17,5 тонна металл маҳсулотларини кирим қилмасдан бошқа шахсларга нақд пулга сотиб юбориб, тадбиркорнинг 220 млн сўмлик мулкини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер