Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девонининг давлат органи сифатидаги мақоми аниқлаштирилмоқда

11:38 17 Октябр 2023 Сиёсат
372 0

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида Тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил ва унинг девонига ҳуқуқий мақом беришга қаратилган — «Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 22-моддасига ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳаси ҳам иккинчи ўқишда кўриб чиқилди.

Ушбу қонун лойиҳаси билан Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девонининг давлат органи сифатидаги мақоми аниқлаштирилмоқда.

Депутатларнинг таъкидлашича, мазкур қонун лойиҳаси Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил ҳамда унинг девонининг ҳуқуқий мақомини қонун даражасида мустаҳкамлашга ҳамда унинг давлат органлари, тадбиркорлик субъектлари, фуқаролик жамияти институтлари ва халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлиги самарадорлигини оширишга хизмат қилади.

Қизғин баҳс-мунозаралардан сўнг қонун лойиҳаси депутатлар томонидан қабул қилинди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер