Тадбиркорлик фаолиятини лицензиясиз амалга оширишга рухсат этувчи махсус ҳуқуқий режими жорий этилади

11:36 15 Ноябрь 2022 Иқтисодиёт
1132 0

Фото: Shutterstock

Президентнинг тегишли қарори билан 2023 йил 1 январдан бошлаб «Тартибга солиш қумдони» махсус ҳуқуқий режими жорий этилиб, унинг доирасида тадбиркорлик субъектларига қуйидагиларга рухсат этилади.

— янги маҳсулот ва хизматларни ишлаб чиқиш, апробация қилиш ва жорий қилиш йўналишларидаги фаолиятини чекланган вақт, ҳудуд ва шахслар доирасида махсус тартибга солиш орқали айрим қонунчилик ҳужжатлари нормаларига амал қилмаслик;

— лицензиясиз ва рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтмасдан фаолиятни амалга ошириш, бундан давлат сири ва қонунчиликка мувофиқ фойдаланиш чекланган маълумотларни ўз ичига олган лицензия ва рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатлар мустасно;

— Махсус ҳуқуқий режим тегишли ваколатли орган ва ташаббускор ўртасида ҳар бир лойиҳа бўйича алоҳида тузиладиган келишувга асосан жорий этилади.

Бунда:

— келишувда лойиҳани амалга оширишнинг талаб ва шартлари, шу жумладан муддати, ҳудуди ва шахслар доираси, ташаббускорга татбиқ этилмайдиган қонунчилик нормалари рўйхати ҳамда лойиҳа натижаларини баҳолаш мезонлари (индикаторлари) белгиланади;

— ҳар бир лойиҳа бўйича Махсус ҳуқуқий режимнинг амал қилиш муддати кўпи билан уч йилни ташкил этади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер